"ЕРАСМУС+" дастурининг СПАCЕCОМ янги ўқув дастури бўйича семинар-тренинг
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 29-31 март кунлари “Сунъий йўлдош тизимлари ва коммуникасия инжениринги” йўналиши бўйича янги ўқув дастури ва NICoPA -"New and Innovative courses for Precision Agriculture" хамкорлигида "Small Satellite System Engineering Course" номли семинар-тренинг ўтказилди. Унда “Ер ресурсларини бошқариш” факултети “Геодезия ва геоинформатика” кафедрасида профессор ўқитувчилари ҳам иштирок этишиб қайтдилар. Семинар-тренингда Космик тизимларининг янги авлодлари ва замонавий сунъий йўлдош тизимлари ривожланиш босқичлари тўғрисида маълумотлар берилди.
“Ер ресурсларини бошқариш” факултети “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ассистенти Исломов Ўткир Пирметович ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати