Профессор Карстен Ҳеинз билан давра суҳбати
29-май куни соат 15.00. да институтимизнинг видеоконференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири маслаҳатчиси Германия фуқароси профессор Карстен Ҳеинз институтимизга ташриф буюриб бир гуруҳ профессор ўқитувчилар, ёш-олимлар, докторантлар, талаба ва магистрантлар билан давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатини Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов олиб борди. Давра суҳбати давомида профессор Карстен Ҳеинз иштирокчилардан эркин мулоқот тарзида, ўз ғояларини баён этишларини сўради.
Биринчи бўлиб т.ф.д., Ш.Имомов бугунги кунда муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш шу жумладан, биогазнинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида, профессор Р.Баратов, доцентлар Д.Алижанов, Қ.Рахмонов ва И.Губаевлар ўзларининг бугунги кундаги долзарб муаммоларга қаратилган лойиҳаларини қисқача тушунтириб бердилар ва уларга Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қандай кўмаклар керак эканлигига тўхталиб ўтдилар.
Институтимиз магистранти Э.Озодов “Watercity” лойиҳасини таништирди. Давра суҳбати шу тарзда қисқа савол-жавоблар ва таклифлар алмашиниши билан давом этди. Лойиҳаларга нисбатан профессор Карстен Ҳеинзда қизиқишлар уйғониб бу лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган танловларда иштирок этишга чорлади.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов