Кореялик олимнинг маърузаси

Чет эл олий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда институтимизда таьлим сифатини янада яхшилаш ва институт рейтингини халқаро миқёсда ошириш мақсадида, 2019 йил 29 - май куни “Электр энергетикаси (сув хўжалигида)” таълим йўналиши 2-босқич 209, 210, 210 А ва 211 - гуруҳ талабаларига Кореялик олим Ким Оун Сеок “Renewable energy and battery storage systems” мавзусидаги маъруза ўқиди.

Ушбу маърузани ташкил этишдан мақсад, талабаларга Қайта тикланувчан энергия манбалари соҳасини янада ривожлантиришда Корея республикаси амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича батафсил маълумот бериш, шунингдек, т.ф.д. проф. Ким Оун Сеокнинг ушбу соҳада олиб борган илмий-тадқиқот ишлари билан талабаларни яқиндан таништириш эди.

Маъруза давомида Ким Оун Сеок “Қайта тикланувчан энергия манбалари” соҳасини республикамизда ривожлантириш йўллари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди ҳамда ушбу соҳада ўзи олиб борган илмий-тадқиқот ишлари ва олинган натижалар бўйича талабаларга маълумотлар берди. Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олишди.

ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси мудири Д.Б. Қодиров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов