Санъат нафосати
Санъат эстетикаси ўзига хос олам. Шунга кўра уни нафосатга бурканган ижтимоий ҳодиса дейиш мумкин. Санъат ҳаётнинг инъикоси экан, у шу маънода инсоннинг ўзини ўзига кўрсатувчи кўзгу вазифасини ўтайди. У инсонни ўргатади, даъват этади, гўзаллаштиради. Бу вазифаларни бажаришда эстетика санъатнинг кўмакчиси, етакчиси ҳисобланади. Эстетика санъатнинг пайдо бўлишидан тортиб, унинг турлари-ю жанрларигача, санъатнинг ички механизмидан тортиб, санъаткорнинг ижодкорлик табиатигача бўлган барча жараёнларни қамраб олади.
Жорий йилнинг 19 Март Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус ҳамда Олий таълим муассасаларида тарбиявий фаолиятни ташкил этиш жамиятимиз истиқбоига дахлдор. Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқаришга хизмат қилиши қайд этилган.
Худди шу мақсадда 29 май куни “СХТ ва Б” факультетининг 104 - гуруҳ талабаларининг ташаббуси билан фалсафа фани ўқитувчиси ҳамроҳлигида Ўзбек миллий академик драма театрига ташриф буюришди. Унда Мухтор Авезов асари асосидаги Носир Фозилов таржимаси билан "АБАЙ" драмасининг намойиши бўлиб ўтди. Уни Ўзбекитонда хизмат кўрсатган артист, Қарақалпоғистон санъат арбоби Марат Азимов саҳналаштирган. “Театр - ибратхонадир”, - дея Маҳмудхўжа Беҳбудий бежиз айтмаган. У ўзининг “Падаркуш” драмасини саҳналаштириб, халқнинг маънавиятини юксалтиришга ҳаракат қилди. “Театр на фақат ибратхона балким инсонинг эстетик дунёқарашини ўстира ва ўзгартира оладиган ҳақиқий маънавий маскан ҳисобланади” (Баҳриддин Муқим). Томошанинг ниҳоясида талабаларнинг юзу кўзида ана шу мантиқ зуҳур этди.
“ГИМ” факультети “Гуманитар фанлар” кафедрасининг ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов