“Cўз – инсон зийнати”
Жорий йилнинг 28 май куни 3-ТТЖда КХМ, ЕРБ, СХТЭБ факультети 1 курс талаба қизлари ва институт психологи М. Мухамедова билан “Сиз қандай суҳбатдошсиз?” мавзуида давра суҳбати ва тренинг ташкил этилди. Бу давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад: талабаларда мулоқотмандлик малакасини ва маданиятини оширишдан иборат.Тадбир иштирокчиларидан “Сиз қандай суҳбатдошсиз?” мавзусида сўровнома олинди. Чиққан натижага қараб иштирокчиларга тегишли маслаҳатлар берилди. Халқимизда: “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир”,“Қопиб гапирсанг ҳам топиб гапир”каби мақоллар ва муаммоли вазиятлар савол – жавоб тарзида муҳокама қилинди. Давра суҳбатида кўпчилик одамлар бир-бирларини тўғри тушунмаганликлари сабабли, мулоқотда тўсиқ, яъни шахслараро муносабатнинг бузилиши кузатилиши, ва ҳамма одамлар ҳам ёшлигидан бошқа одамларнинг эмоционал ҳолатларини ҳис қилиш, улар билан ҳисоблашиш, тушунишга ўргатилавермаслиги, шунинг учун ҳам кўпчилик ҳолатларда, ҳатто энг яқин одамлар ҳам бир-бирига нохушликларни келтириб чиқариши мумкинлиги ва албатта, бундай ҳолат бир-бирига ёмонлик ва ёвузлик қилиш ниятида эмас, балки, шунчаки бир-бирини тушунмаганликлари учун содир этилиши ҳақида фикрлар юритилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга юксак онгли, маданиятли шахсгина бошқаларни тўғри тушуниши ва мулоқот жараёнини тўғри ташкил этиши мумкин эканлиги, мулоқот давомида суҳбатдошнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши,ҳиссий ҳолати, овози мулоқот давомида суҳбатдошга жуда кўп маълумот бериши ва суҳбат давомида яхши тинглашни билиш ҳам, инсоннинг қандай суҳбатдош эканлигини белгилаши ҳақида тушунча бериб ўтилди.
Тадбир қатнашчилари “Ўзингни англамасдан туриб, ўзгаларни тушуна олмайсан”, деган нақлга амал қилган ҳолда, инсон ўзининг қандай инсон эканлигини, феъл-атвори қай даражада шаклланганлигини, атрофдаги одамлар билан ўзаро муносабатларида яққол кўриниши ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди. Тадбирда ЕРБ факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари Ҳ Эшова, 3 – ТТЖ тарбиячи педагоги А. Хайитова ва 3 – ТТЖ кутубхона ходими М. Назаровалар ҳам фаол қатнашишди. Тадбир иштирокчилари тадбирдан ўзларига тегишли маслаҳатлар олишди вап хулосалар чиқаришди.
Институт психологи Муҳайё Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати