ТИҚХММИ Бухоро филиали ўқув-илмий марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутасадди ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди
Бухоро вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масаласи бўйича ўринбосарларининг бош мутахассислари ва ТИҚХММИ Бухоро филиалининг талабалари, магистрантлари Бухоро вилояти Когон тумани ТИҚХММИ Бухоро филиали ўқув-илмий марказида амалиёт ўташди.
Амалиёт давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутассадди ходимлари иштирокида “Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда суспензиядан фойдаланиш” мавзусида семинар ҳам бўлиб ўтди. Семинарни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) лойиҳа раҳбари Муҳаммаджон Қосимов, лойиҳа маслаҳатчиси Азизбек Нурбеков ва лойиҳанинг Бухоро вилоят бўйича кординатори Анвар Жўрайев ва ТИҚХММИ Бухоро филиали директори Шавкат Имомовлар олиб боришди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати