Авлодларнинг бирдамлик занжири

Авлодларни қадриятлар ва ислоҳотлар янада жипс қилади. Бу эса уларнинг мақсадлари муштараклигидандир. Катта авлодга хос бўлган  ва катта ҳаётий тажриба ёш авлодни тўғри йўлга бошлабгина қолмай, балки, кучига куч қўшади.  Худди шу мақсадда Мирзо Улуғбек туманидаги “Катта Қорасув” маҳалласида “Уч авлод учрашуви” номли маърифий тадбир бўлиб ўтди. Уни маҳалла раисаси Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Жабборова Наима Гаппаровна давлат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаш асносида очиб бердилар.

Тадбирда маҳаллада истиқомат қилувчи  етти ёшдан етмиш ёшгача бўлганлар иштирок этишди. Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбий академияси офицерлари ва ҳарбий оркестри ҳамда Миллий тикланиш демократик партиясининг М. Улуғбек тумани кенгаши раии Ботир Содиқовлар ўз табриклари билан қатнашишди.  Катта концерт дастури ва иллюзион ўйинлар йиғилганларни шоду хуррам қилди. Маҳалла фаоллари ва конкурс ғолибларига совға ва фахрий ёрлиқлар улашилди. Тадбир мароқли ва мазмунли тарзда кечди.

ТИҚХММИ Матбуот хизмати