Тил - муомала ва мулоқот воситаси
Жорий йилнинг 27 октябрь куни ГМ факультетининг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ўқитувчилари Қ. Рахимов, Т. Апакхўжаева, С. Жонқобилов, З. Ибрагимова ҳамда И.Ахмедовлар томонидан 3-сонли талабалар турар жойида “Тил - муомала ва мулоқот воситаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбатда тилимизнинг бойлиги, у орқали инсон кўнглини кўтариш ёки кўнгилга озор етказиш мумкинлиги ҳақида гапириб, ўз фикрларини аждодларимизнинг доно нақллари ва ғазаллари билан асослаб бердилар.
Она ватан ва она тил ҳимояси йўлида курашиш бу қўлга қурол олиб чиқиш дегани эмас. Оила, маҳалла, жамоат жойида, ишхона ёки ўқув муассассасида тилнинг софлиги, тўғрилиги учун курашиш ва адабий тил меъёрига риоя этган ҳолда сўзлашиш чинакам ҳимоя, чин маънодаги мудофаадир. Чунки тилнинг ўзи қурол. Ундан тўғри ва оқилона фойдаланишнинг ўзи эл-юртга муносабат рамзи ҳамдир. Талабалар бу суҳбатдан ўзлари учун керакли бўлган хулосалар чиқариб, суҳбатдан мамнун эканликларини намоён қилдилар.
ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов