Талабаларга аъзолик гувоҳномалари топширилди

Муайян ғоя ва мафкура йўлида фидойилик намуналарини кўрсатиш эътиқод ва ишончнинг тантанасидир. Ҳар бир партия ўзи мансуб бўлган мамлакат ва  халқнинг фаровонлиги ва тараққиёти йўлида ўз ғайрат ва шижоатини, интеллектуал салоҳиятини сафарбар этиши муқаррар. Бу эса ҳар бир фуқародан юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини талаб этади.

2018 йил 30 октябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон либерал демократик партияси Юнусобод Кенгаши ҳамда 14-Шоштепа сайлов округи депутати Х.Бурхонхўжаев билан институт талабаларининг учрашуви бўлиб ўтди.

 Партия депутатлари бугунги кунда ёшларнинг тарбиркорлик билан шуғулланиши учун партия томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида йиғилганларга гапириб ўтишди. Йўл-йўриқ ва маслаҳатлар билан талабалар илҳомлантирилди. Учрашув сўнггида партия сафига янги қабул қилинган талабаларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи З.Ҳайдаровнинг ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов