Бизнес ва тадбиркорлик фаолияти
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, 2018 йил – фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилдилар. “Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни, замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналиш ҳисобланади. Фаол тадбиркор, деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар тушунилади” дея таъкидлаганлар Президентимиз.
Институмизда жорий йил 1 октябрдан “Очиқ машғулотлар” эълон қилиниб профессор-ўқитувчиларимиз томонидан ўтказилиб келинмоқда. Бугун эълон қилинган Очиқ машғулотларнинг 56-си бўлиб ўтди. Машғулотни “Иқтисодий назария асослари” кафедраси ассистенти Джамалова Хулкар Сайёровна 3 босқич талабаларига “Бизнес ва тадбиркорлик фаолияти. Рақобат ва нархнинг шаклланиши” мавзусида ўтказди. Очиқ дарсда Банк-молия академияси кафедра мудири Убайдулла Ғофуров ва кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Машғулот аввалида ўқитувчи талабаларни уч жамоага бўлиб, ҳар бири алоҳида “ном остида беллашувга”тайёргарлик қўрдилар”. Биринчи жамоа “Тадбиркорлар”, иккинчи жамоа “Менежмент” ва учинчи жамоа “Бизнесментлар” деб ном олдилар. Ҳар бир гуруҳга бештадан топшириқлар берилди ва қисқа вақт ичида дарслар мобайнида қўлланилган педагогик техналогиялардан фойдаланиб изоҳлаб беришлари талаб этилди. Ҳар бир жамоа топшириқларни жамоа аъзолари билан келишиб бирма-бир жавоб беришди. Дарс сўнгида жамоадаги фаол иштирок этганликка қараб ўқитувчи ҳар бир талабани баҳолаб борди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти