Башарият ҳаётидаги хавф
ОИТС муаммоси жамият, миллат равнақига жиддий путур етказувчи бўлиб, ҳозирги дунё давлатларини ташвишга солиб келмоқда. Дунёда милионлаб инсонлар хаётдан бевақт кўз юммоқда. Бу жирканч касаллик билан касалланганларнинг тузалиши жуда ҳам қийин. Талаба-ёшлар орасида бундай касалликларнинг олдини олиш мақсадида бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факультети маърузалар залида факультет декани Ш.Нарбаев ва факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан тадбир бўлиб ўтди. Ушбу касалликни ёшларга яъни ўсиб келаётган талаба ёшларимиз соғлигига таъсири юзасидан тушунча бериш учун Тошкент шаҳар СПИД маркази шифокори Н.Т.Умарова ўз маърузаси билан талаба-ёшларга маълумотлар бериб ўтди.
У ОИТС инфекцияси профилактикаси тўғрисида ҳамда гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар келтириб, талабаларга тўлиқ тушунарли даражада видеороликлар орқали маълумотлар беришди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар. Шундан сўнг декан муовини Ҳ.Эшова барча тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда тадбирни якунлади.
Ёшлар билан ишлаш буйича декан ўринбосари Ҳ. Эшова ахбороти
Институтнинг матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов