Ёшлар - соғлом ҳаёт тарзи тарафдори

Ҳар бир таълим муассасаси соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи авваломбор, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этувчи талаба-ёшларни тарбиялаши зарур.  Шу сабабли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғига асосан таълим муассасаларига май ойи давомида “Одоб-ахлоқ ойлиги” мавзуси  бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу мавзу бўйича шунингдек, "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг маърузалар залида 4 курс талаба-ёшлари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда факультет декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова,  “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Муқимов, ҳамда факультетнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Табдирни факультет декани очиб берди ва тингловчиларга мавзуга доир ўз маърифий ўгитларини сўзлади. Ахлоқи ёмон болалар асосан муҳити соғлом бўлмаган оиладан чиқиши маълум. "Бугунги ўғри, фирибгар ва хулқи ёмон кимсалар кеча тарбиясига эътибор берилмаган болалардир!" деган эди Абдулла Авлоний. Оиладаги тарбиядан ташқари, болаларимизнинг кўча-куйда юриш-туришларига ва кимлар билан алоқа қилаётганига ҳам алоҳида аҳамият беришимиз керак. Барча талаба-ёшларга ушбу тадбирда сўз юритилган маълумотлар маъқул келиб, ўзлари қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олинди.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов