РЕКТОРНИНГ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ
2019 йилнинг 28 май санасида институтимиз ректори ўзининг илмий мактабига эга бўлган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар билан учрашди. Учрашув кун тартибида асосий масалалардан бири, давлатимиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24-май куни Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашуви тафсилотларидан келиб чиқиб, учрашувдаги белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, профессор-ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар бўйича йиғилиш иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича топшириқлар берди:
1. Ўқув методик жараён;
2. Илмий инновацион фаолият;
3. Халқаро ҳамкорлик;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича 5 ташаббуси;
5. Моддий техник базани мустаҳкамлаш;
6. Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
7. Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш;
8. Ўзини-ўзи касбий маҳоратини ошириш масалалари бўйича ҳар бир йиғилиш қатнашчисидан юқоридаги 8 та масала бўйича SWOT таҳлил қилган ҳолда, ўз таклифларини беришлари сўралди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов