Академик билан учрашув
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси мудири Д.Қодиров ташаббуси билан 2019 йил 1 июнида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси техника фанлари доктори, академик Захидов Ромен Абдуллаевич билан институтимизнинг “Электр энергетикаси” йўналиши 2 ва 3-босқич талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда талабалар ўзларининг “Қайта тикланувчан энергия манбалари” фанидан тайёрлаган ишланмалари билан қатнашдилар ва академик Р.А.Захидовдан керакли кўрсатмаларни олдилар.
Бундан ташқари академик Р.А.Захидов томонидан Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан чиқарилаётган “Қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича” қонунларнинг ҳаётимизда тутаётган ўрни ва муҳимлиги тўғрисида талабаларга қизиқарли тарзда маълумот бердилар. Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олишди.
“ЭТваҚТЭМ” кафедраси доценти О.Ж. Пиримов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов