Диссертация кафедра муҳокамасида

Илмнинг қиймати унинг амалдаги ифодаси билан. Ана шундагина натижа ва самарадорлик тушунчалари ўз моҳиятини намоён этади. Навбатдаги долзарб мавзудаги диссертация муҳокамасида ана шу масалаларга эътибор қаратилди.

“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси 3 - босқич докторанти т.ф.н. Пиримов Одил Жўраевич 2018 йил 28 декабрь куни ўзининг “Уруғлик чигитни экологик соф зарарсизлантириш учун электр технология ва техник воситаларни яратишнинг  илмий – техник асослари” мавзусидаги 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги бўйича техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишини кафедра муҳокамасидан ўтказди.

Муҳокамада 19 киши иштирок этди. Жумладан, ЎзРФА академиги, т.ф.д. Захидов Р.А.,Краков университети тадқиқотчиси, т.ф.д., проф. Турсунов О.Б.,т.ф.д., проф. Исақов А.Ж., т.ф.д., проф. Юсубалиев А.,“Ўзбекэнерго” АЖ Илмий-техника маркази директори ўринбосари т.ф.д., проф. Ишназаров О.Х., т.ф.д., СКБ бошқарма бошлиғи т.ф.д., проф. Худаяров М.Б.лар ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

ЭТ ва КТЭМ кафедра мудири Д.Б.Қодиров ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов