“Касбга йўналтириш-келажакка қўйилган қадам!”

ТИҚХММИ маърузалар залида 2019 йил 4 октябрь куни соат 10:00да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” таълим йўналиши 3-4 курс талабалари учун “Касбга йўналтириш-соҳага оид ўзгаришлар ва ислоҳотлар” мавзусида Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизжон Калимбетов, Давлат инспектори Махмудбек Зайнутдинов, Кадрлар бўлими бошлиғи Барно Эргашева иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни институт доценти Раҳимбой Жуманиёзов олиб борди.

Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан Экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасига оид сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, соҳанинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни, инсонларнинг табиатга ва атроф муҳитга бўлган муносабатларининг салбий ва ечимини кутаётган муаммоларнинг мазмун-моҳиятига доир маълумотлар ва янгиликлар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, ёш экологларнинг касб сир-асрорларини қунт билан ўрганишлари, касбий билим ва кўникмаларини ошириб боришлари бўйича тавсиялар ҳамда битирувчиларни ишга жойлашиш борасида йўл-йўриқлар ва маслаҳатлар берилди. Давра суҳбати қизғин савол-жавоблар ва мунозаралар асосида ўтди.

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев.

Институт матбуот хизмати раҳбари Рахимбой Жуманиёзов