Устозликни шараф деб билиб
Келажаги буюк ватанимиз учун соғлом ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги фидойи меҳнатлари учун ўқитувчи ва мураббийларга ҳар қанча тасаннолар айтсак, таъзим қилсак арзийди. Эл – юртимизнинг келажаги, ҳаёт – мамотини ҳал қилувчи, таълим ҳамда тарбия соҳасига бамисоли жон бағишлаётган ўқитувчи мураббийлар қудратли кучдир. Умри давомида бундай соҳада фаолият олиб бораётган устозларни машаққатли ҳамда маcъулиятли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш олижанобликдир.
Шундай инсонлар қаторида бўлган “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси профессори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, техника фанлар доктори, академик Шукурулла Убайдуллаевич Юлдашев ҳам Ўзбекистон фаҳрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб – қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2018 йил 25 сентябрдаги 5 – сонли қарорига асосан “Меҳнат фахрийси” 1 – даражали кўкрак нишони билан мукофотланди.
Ҳурматли академик Шукурулла Убайдуллаевич Юлдашевни сазовор бўлган мукофоти билан муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат – саломатлик, оилавий бахт тилаймиз ва ватанимиз ривожи йўлида олиб бораётган ишларига келгусида зафарлар тилаймиз.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов