Tалабалар илмий изланиш сари
Институтимизда таълим, илмий тадқиқот ҳамда инновация интеграциясини янада ривожлантириш, уни янги босқичга кўтариш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, муҳтарам президентимизнинг 19-сентябрь куни сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилишларида таъкидлаб ўтилган ёш олимларнинг илмий ишланмаларини амалиётга татбиқ этиш, талабаларда лойиҳалаш кўникмасини шакллантириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. Талаба ёшларни соҳа ривожи учун жалб қилиш, уларни самарали илмий ижод билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари янада изчил йўлга қўйилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири 2019-йил 04-октябрь куни институт Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ш.Имомов ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари иштирокида “Гидромелиорация” факультети 2-босқич талабалари билан ташкил этилди. Учрашув давомида талабаларга илмий ижодкорлик фаолияти тўғрисида тушунчалар берилди. Муҳандис ижоди маҳсули – инсон ҳаёти фаровонлигини таъминлашга қаратилган ихтиролар яратиш эканлиги ҳақида талабаларни янада чуқур изланишга ундовчи фикрлар таъкидланди. Талабалар томонидан илмий фаолият, новаторлик бўйича кўпгина қизиқарли саволлар берилди ва уларга ҳаётий тажрибалар асосида батафсил жавоблар келтириб ўтилди.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими Д.Акбаров ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов