Хорижлик мутахассиснинг семинар машғулоти
Бугунги кунда институтимизда таълим, инновация, илмий изланишларга бўлган талабнинг юқори даражага кўтарилганлиги ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Талаба ёшларни ўз соҳаларининг ривожи учун жалб қилиш, уларнинг олаётган билимларини амалиётга тадбиқи юзасидан кўплаб семинарлар, экскурсиялар, учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири 2019-йилнинг 27-сентябр куни институт кутубхонасининг видеоконференциялар залида Шимолий Американинг Канада штатидан ташриф буюрган Киселёв Сергей томонидан “Дренажный Акт Провинции Онтарио основные аспекты и применение” мавзуси остида семинар машғулот кўринишида бўлиб ўтди. Ушбу машғулот “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири профессор Бегматов Илҳом Абдураимович бошчилигида ўтказилди.
Шунигдек, семинар машғулотда “Гидромелиорация” факультети кадефралари профессор-ўқитувчилари, бакалавр ҳамда магистратура бўлимларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этдилар. Киселёв Сергей ўз маърузасида нафақат дренаж тармоқларининг қуриш усули ҳақида балки, маҳаллий деҳқонлар ўртасида ушбу тармоқлар учун кетадиган сарф-х-ҳаражатлар ва уларнинг тақсимланиши юзасидан ўтказиладиган учрашувлар, уларнинг натижалари ҳақидаги амалий тажрибаларини ҳам баҳам кўрдилар. Семинар якунида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.
«И ва М» кафедраси профессори И.А. Бегматов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов