5 нафар иқтидорли талаба “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг стипендияси сертификатларига эга бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сонли “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”  ги ПҚ-2972-сонли қарорида гидроэнергетика соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, республикамиз энергетика тизимида гидроэнергетиканинг улушини кўпайтириш, шунингдек, жамият тизими учун олий малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ўртасида 2018 йил 28 августда икки томонлама имзоланган шартнома ҳамда Акциядорлик Жамияти Бошқаруви раисининг 2019 йил 10 октябрдаги 109-сонли буйруғига асосан: “Гидротехника қурилтиши” бакалавриат таълим йўналишининг 4-курс талабалари А.Р.Тўлқиновга ва М.Ф.Ҳақбердиевага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий миқдори (МҲТБМ)нинг 5 баравари, “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналишининг 3-курс талабаси А.С.Курсеитовга МҲТБМ нинг 4 баравари, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” бакалавриат таълим йўналиши 3-курс талабалари М.А.Отабековга ва А.А.Акбаралиевга МҲТБМ нинг 4 баравари миқдоридаги номли стипендияни 2019 йил октябрдан 2020 йил август ойигача тўлаш белгиланди.

“Ўзбекгидроэнерго”АЖ стипендияси учун ўтказилган танловда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган 5 нафар иқтидорли талабаларга номли стипендия сертификатлари 2019 йил 29 ноябрь куни “Ўзбекгидроэнерго”АЖ Кадрлар бошқармаси бошлиғи Иноят Соҳибович Суннатов томонидан тантанали равишда топширилди. Тадбирда, “Гидротехника қурилиши” ва “Қишлоқ ва сув  хўжалиги энергия таъминоти” факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари иштирок этишди. Ғолибларни профессорлар Б.Б.Ҳасанов ва А.Ж.Исаков табриклашди. Ўз навбатида номли стипендияга сазовор бўлган иқтидорли талабалар “Ўзбекгидроэнерго”АЖ ва ТИҚХММИ раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдиришди.

“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов