Оила тарбия ва эътиқодга таянади
ТИҚХММИ маърузалар залида 2019 йил 5 апрель куни соат 15:00 да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшлари учун “СХТЭ ва Б” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев ҳамда Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизова ҳамкорлигида “Талаба ёшлар ўртасида диний-маърифий ва Оилада фарзанд тарбияси ва ўгитлар” мавзусида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби ўринбосари, “Ислом ота” жомеъ масжиди имом хатиби Жасурбек Раупов иштирокида маърифий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида Имом хатиб талаба ёшларни Оила муқаддас қўрғон, Эр-хотин муносабатлари, фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги гўзал хулқ-атвор, шукроналик, катталарга ва устозларга ҳурмат ва эҳтиром хусусида Қуръони карим ва ҳадислар ҳамда диний китобларда келтирилган ривоятлар, ҳаётий мисоллар орқали ёшлар тафаккури ва шуурига етказиш борасида ўз фикр ва мулоҳазалари, ўгитлари ва панд-насиҳатлари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, бугунги кунда оилавий ажримлар хусусида тўхталиб, ёшларни ижтимоий тармоқлар ва ҳар-хил маданиятимиз ва маънавиятимизга зид сайтлар ва улар орқали тағиб қилинаётган ёт ғоялардан сақланиш ва эҳтиёткорлик ва ҳушёрликка ундаш бўйича ўз қимматли фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Учрашув қизғин савол-жавоблар тарзида ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов