“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони муборак!

Келажаги буюк ватанимиз учун соғлом ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги фидойи меҳнатлари учун ўқитувчи ва мураббийларга ҳар қанча тасаннолар айтсак, таъзим қилсак арзийди. Эл – юртимизнинг келажаги, ҳаёт – мамотини ҳал қилувчи, таълим ҳамда тарбия соҳасига бамисоли жон бағишлаётган ўқитувчи мураббийлар қудратли кучдир. Умри давомида бундай соҳада фаолият олиб бораётган устозларни машаққатли ҳамда маcъулиятли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш олижанобликдир.

Шундай инсонлар қаторида бўлган “Ахборот технологиялари” кафедраси доценти, физика-математика фанлари номзоди Джамолов Камолиддин ака Ўзбекистон фаҳрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб – қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2019 йил 20 мартдаги 6 – сонли қарорига асосан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Ҳурматли устоз Камолиддин Джамоловни сазовор бўлган мукофоти билан муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат – саломатлик, оилавий бахт тилаймиз ва ватанимиз ривожи йўлида олиб бораётган ишларига келгусида зафарлар тилаймиз.

 

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов