Муносиб рағбат
Президентимизнинг 5 та ташаббуси ижроси билан боғланган ҳолда ташкил этилган ТИҚХММИ "Ҳарбий кафедра" педагоглари жамоаси ташаббуси асосида "Ёшлар - навқирон авлод манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячилари!" мавзусида курсантлар ўртасида билимлар беллашуви бўлиб ўтди. Якшанба куни ўтказилган ушбу тадбирда кафедра курсантлари ўзларининг илмий салоҳиятлари ва ҳарбий тайёргарлик машқлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозонди.
Шу муносабати билан "Ҳарбий кафедра" бошлиғи подполковник Р. Минлишев томонидан курсантлар ўртасидаги тадбирни юқори савияда ташкил этганлиги учун институт Матбуот котиби, устоз Раҳимбой Жуманиёзов ва каминани ТАШАККУРНОМА билан тақдирлагани бизни янада руҳлантирди. Келгуси якшанба куни, 7 июлда ҳам худди шундай руҳ ва мазмундаги тадбир режалаштирилган. Барчани иштирок этишга чорлаймиз.
“Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти