Илмий-тадқиқот ишлари ва олинган натижаларни тижоратлаштириш бўйича Беларусь тажрибаси
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ хўжалик” машиналари кафедраси мудири, т.ф.д. Астанақулов Комил Дуллиевич Беларусь Республикаси илғор тажрибасини ўрганиш, олимлар ўртасида илмий ҳамкорликни ўрнатиш мақсададида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган гуруҳ таркибида 2019 йил 18 ноябрдан 28 ноябргача муддатда Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлди.
Хизмат сафари давомида К.Астанақулов Беларусь Миллий фанлар академияси, Фан ва технологиялар давлат қўмитаси, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига ташриф буюриб, илмий-техник лойиҳалар экспертизаси, бажарилиши мониторинги ва олинган натижаларни тижоратлаштиришни ташкил этиш ишлари билан танишди, бу борадаги Беларусь Республикаси тажрибасини ўрганиб, тажриба орттирди ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини аниқлаштириб келди. Хизмат сафари якунида К.Астанақуловга Беларусь Миллий фанлар академияси Илмий кадрларни тайёрлаш институтининг “Илмий-тадқиқот соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг стажировкадан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномаси берилди.
“ҚХМ” кафедраси мудири К.Астанақулов