Истиқлол ва истиқболнинг калити
Жорий йилнинг декабрь ойи маънавият ва маърифат ойлиги муносабати билан 5 декабрь куни КХМ факультети раҳбарияти ва хотин-қизлар ташкилоти ташаббуси билан талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Конституция – истиқлол ва истиқбол калити” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирга юридик фанлар номзоди, доцент Ш.О.Умарова, юридик фанлар номзоди, доцент Г.А.Худайбердиева, институт хотин-қизлар раиси З.Хафизова ва Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзовлар ташриф буюришди. Давра суҳбатида Конституция тарихи, моҳияти ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар берилди. Конституциямиз билан боғлиқ бўлган ва эришилган ютуқларимиз ҳақида ҳам ижобий фикрлар бўлиб ўтди.
ҚХМ ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов