Фахр-у ифтихор манбаи

2019 йил 04 декабрь кун 2-маърузалар залида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Қ.Чориев, “Гидротехника қурилиши” факультети декани Б.Б.Ҳасанов, декан ўринбосарлари А.И.Азимов, Б.А.Нормўминов, С.Б.Рўзиев, А.Б.Халимбетов, “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Қандов ҳамда факультетда таълим олаётган 125 нафар талабалар иштирокида “8 декабр-Конституция куни” муносабати билан “Қомусимиз-фахримиз, ғуруримиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Маърузачи, Конституция (лот. Constitution – тузилиш, тузук)  – давлатнинг асосий қонуни эканлиги ва у давлат тузилишини, ҳокимият, бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб бериши ҳамда Конституциянинг қабул қилиниши билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар, хусусида маълумотлар бериб қизиқарли фактлар билан ўртоқлашди. Маърузачи талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди, тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

 

 

“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов