Конституция – ҳаётимиз қомуси
Бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида “Конституция – ҳаётимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Тошкент Давлат юридик университетидан юридик фанлар номзоди доцент С. Ниёзова, юридик фанлар номзоди доцент Қ.Розимова, юридик фанлар номзоди доцент А.Таджибевна, Ер ресурсларини бошқариш факуьтети декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, факультет профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар Конституция она заминимизда истиқомат қилаётган, миллати, дини, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, эртанги кунимизни аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлиги таъкидланди. Бош қомусимизда халқимизнинг олий мақсади, иродаси ўзининг теран ифодасини топган. Конституция асосида 1000 дан ортиқ янги қонун ва 10 дан ортиқ кодекс қабул қилинди.
Давра суҳбатида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга Конституциянинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди. Ундан кейинги тадбир ҳам шу мавзуда бўлиб байрамона тарзда мусиқий дастурга айланиб, рақс ва куйларга уланиб кетди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов