Ишлаб чиқаришда бир кун (5+1)
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорлик алоқалари яши йўлга қўйилган. ТИҚХММИ ни “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси ва Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази”да кафедра филиали фаолият олиб бормоқда. Институтнинг “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” таълим йўналиши 4-босқич талабаларига “Атроф муҳитга бўладиган таъсирларни баҳолаш” ҳамда “Канализация ва оқава сувларни тозалаш” фанларидан амалий машғулотлар филиалнинг етук мутахассислари томонидан ўтказиляпти.
Филиалда амалий машғулотлар ҳафтасига 3 маротаба олиб борилиши йўлга қўйилди. Ўқитилаётган фанлардан амалий машғулотлар тугагандан сўнг талабалар қизиқишига кўра кичик гуруҳларга (4-5 тадан) бўлиниб, Марказнинг Оқова сувлар мониторинги ва гидробиологик назорат бўлими, Тупроқнинг ифлосланиши мониторинги ва хроматографик тадқиқотлар бўлими, Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар мониторинги бўлими, Фавқулодда вазиятлар ва радиация-экология мониторинги бўлими, Экологик стандартлаштириш, метрология ва назорат-ўлчов асбоб ускуналари бўлимларида марказнинг етакчи мутахассислари устоз-шогирд тизими асосида машғулотлар олиб борилмоқда. Институт ва кафедрамиз номидан ушбу амалий машғулотларни сифатли ва қизиқарли қилиб ўтказишда барча шароитларни яратиб берганлиги туфайли Марказ директори Р.Х.Файзиевга, Х.Асилбековага, Ш.Усмоновага ўз миннатдорчилиги билдиради.
ТИҚХММИ матбуот хизмати