Аёл борки, олам мунаввар
Курраи заминнинг турли минтақаларида табиат аёл руҳини ўзига хос тарбиялайди. Табиийки, ўзбек аёлини ҳам ўзбек юрти ўз паноҳида вояга етказган. Муҳими шундаки, мураккаб жамият муаммоларидан тортиб, оилавий ташвишлар ва бошқа масалаларни ўзбек аёли заковати ҳал эта олишга қодирдир. Буюк бобомиз Алишер Навоий бежиз: Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб, чун сарвинозим ўз саккиз ёшиндадур, - дея лутф қилмаганлар. Аёл ва Баҳор деган муқаддас каломлар бежиз ёнма-ён ёзилмайди. Биз баҳорнинг келиши ва унинг беқиёс гўзаллигини мунис аёлларимизнинг гулгун чеҳраларига қараб билиб оламиз.
Аёл бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан эса дунёни тебратишга қодир бўлган муҳтарама зот ҳисобланади. Шу боис, истиқлол йилларида юртимизда хотин-қизларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўринлари йилдан-йилга фаоллашиб бормоқда. Эътиборли жиҳати шундаки байрам тадбирида институтмиз проректори Т.Султонов ҳамда ЙРБ факултети декани томонларидан факултетимиз жамоаси аёлларини байрамлари билан қутлар экан, уларга соғлик-саломатлик тилаб ва ўз меҳнати ва фидоийлиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ хотин-қизларга эсталик совғаларини топширди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати