Президент совғаси — 1 хонали уйлар Ёш олимларга

Заҳмат чекмагунча раҳмат эшитилмаслиги аниқ. Ўзининг илмй салоҳиати билан ажралиб турадиигнларни рағбатлантиш юртимиз тараққиётини таъминлашдаги энг тўғри йўл ва дадил қадамдир. Рағбат эътиборнинг нишонаси. ЎзФА Геномика ва биоинформатика маркази докторантларига президент совғаси — 1 хонали уйларнинг топширилиши қувончли ҳодиса. Ҳаракатимизга берилган баҳо ҳамдир. 3 - июнь куни Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази таянч докторантурасида таҳсил олаётган Феруза Бобожонова, Наим Хусеинов ва Жўрабек Норбековга Президент совғаси — 1 хонали уйларнинг калитлари топширилди. Ёш олимларга калитларни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тақдим этиши ҳам эътиборга молик.

Ҳозирда Наим Хусеинов маркерларга асосланган селекция технологиясини қўллаган ҳолда ғўзанинг вилт касаллигига чидамли нав ва линияларни яратиш устида тадқиқотлар олиб бораётган бўлса, Феруза Бобожонова картошканинг ген-нокаут технологияси асосида янги истиқболли линияларини олиш бўйича тадқиқот устида иш олиб бормоқда. Жўрабек Норбеков эса ДНК баркодлаш технологияси ёрдамида маҳаллий буғдой навларининг генетик паспортини ишлаб чиқмоқда. Мазкур паспорт селекционер олимларнинг яратган навларининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилади, олимлар томонидан билиб-билмай ўсимликларнинг бир хил навларини яратишларининг олди олинади ҳамда навларнинг хилма-хил бўлишига хизмат қилади. Геномика ва биоинформатика марказининг президентдан совға олган докторантлари ўз илмий ишлари, тадқиқотлари, мақола ва изланишлари учун кўплаб танловларда ғолибликни киритган умидли ёш олимлардан. Хусусан, Феруза Бобожонова 2014 ва 2018 йиллари йилнинг энг фаол ёш олими деб тан олинган.

Ёш олимларга президентимиз томонидан совға сифатида уйларнинг калитининг топширилиши бир томондан уларга бўлган ишонч бўлса, иккинчи томондан илм-фан билан шуғулланиш арафасида турган ёшлар учун ибрат ҳам бўлди. Юртимизда интеллектуал меҳнатнинг қадрланиши, ўз иқтидори, билим ва кучини халқимиз учун фойда келтирадиган тадқиқотларга сарфлаган инсонларнинг эъзозланиши инновациялар асрида мамлакатимизнинг шиддат билан ривожланишига замин яратишига шубҳа йўқ. Президентимиз совғасига мушарраф бўлган иккита докторантимиз ҳақида алоҳида маълумот келтириш мақсадга мувофиқ.

Ярашов Жавлонбек Адамбоевич институтимизнинг «Назарий ва қурилиш механикаси» кафедраси таянч докторанти У 1985 йилда туғилган, Тошкент ирригация  ва мелиорация институтининг «Бино ва иншоотлар» таълим йўналишини  2007  йилда тамомлаб, шу институтнинг «Селга қарши ва ўзанни ростлаш иншоотлари» мутахассислиги бўйича магистратурани 2009 йилда тугатгандан кейин, у ёш мутахассис сифатида институмизнинг «Назарий  ва қурилиш механикаси» кафедрасида ассистент лавозимида ишлаш учун ишга қолдирилган. У ҳозиргача шу кафедрада ишлаш билан бирга «Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш»  факультетида декан ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ҚХ-А-ҚХ-2018–294 «Бир жинсли бўлмаган структурали гидротехника иншоотларини динамик мустаҳкамликка баҳолаш ва уларни назарий асосларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги давлат грантида кичик илмий ходим сифатида илмий тадқиқот ишларида қатнашиб келмоқда.Ярашов Ж.А. «Грунтнинг қовушқоқ-эластик ва эластик-пластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформация ҳолатларини баҳолаш» мавзуси борасида PhD диссертацияси иши бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориб, ҳозирга қадар 30 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган ва яратган ЭҲМ дастурлари учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 9 та муаллифлик гувоҳномаларини олган. Илмий тадқиқот ишлари натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ этиш тўғрисида 2 та далолатнома олган. У 8 дан ортиқ ўқув-услубий ишлар муаллифидир. Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.

Ярашов Жавлонбек Адамбоевич, педагог сифатида «Назарий механика», «Материаллар қаршилиги» ва «Қурилиш механикаси» фанларидан амалиёт дарсларни ўзини равон тилида тушунтириши билан талабаларга билим бериб келмоқда. Юнусов Искандар Орифович Институтимизнинг 08.00.04 – «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича таянч докторанти. У 1980 йил 7 ноябрда Тошкент вилояти Паркент туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2001 йил ТИҚХММИнинг «Сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши бўйича бакалавриатурани аъло баҳоларга тугатган. 2003 йил мазкур институтнинг «Тармоқлар иқтисодиёти» мутахассислиги бўйича магистратурасини имтиёзли тамомлаган. И.О.Юнусов ўзининг илмий иқтидори ва тиришқоқлиги сабабли бир қатор Халқаро конференцияларда, шунингдек, Республика ёш олимлар, магистрантлар ва бакалавриатура талабаларининг илмий-амалий конференцияларида илмий мақолалари билан фаол иштирок этган. Ўқиш даври давомида у нафақат ўз соҳасини, балки чет тилларидан инглиз ва рус тилларини ҳамда замонавий компьютер технологияларини ҳам чуқур ўзлаштирган.

У 2000-2001 ўқув йилида республика бакалавриатура талабалари ўртасида ўтказилган стипендиялар танловида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби бўлган. Искандар Юнусов меҳнат фаолияти давомида бир қанча лавозимларда фаолият олиб борди. Жумладан, 2007-2008 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ҳозирги ТИҚХММИ)нинг Ўқув-методика бўлими инженери, 2008-2013 йиллар мобайнида мазкур институт ректори ёрдамчиси, 2013-2017 йилларда «Иқтисодиёт» кафедраси катта ўқитувчиси лавозимларида фаолият олиб борган.

2017 йилдан ҳозирги даврга қадар И.Юнусов Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 08.00.04 – «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича таянч докторант сифатида фаолият юритиб келмоқда. У иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун «Балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари» мавзусидаги диссертация иши устида тинмай изланишларни олиб бормоқда. Диссертация иши тўлиқ якунланган, ҳозирда дастлабки ҳимояга қўйиш босқичида турибди.

У меҳнат фаолияти мобайнида ҳам талабаларга дарс бериш билан бирга халқаро лойиҳалар доирасида Германия, Хорватия ва Словения давлатларида илмий стажировкаларда бўлиб, ўзининг билим ва малакаларини ошириб келди. Мазкур давлатларда стажировка даврида эгаллаган билимлари ва ўзлаштирган тажрибаларидан ҳозирда ўзининг илмий-тадқиқотларида ва ўқув-услубий ишларида кенг фойдаланиб келмоқда. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. Искандар Юнусов ўзига талабчан, масъулиятни ҳис этади, ишига виждонан муносабатда бўлади, мунтазам равишда билим ва савиясини ошириб боради. Ёш олимларимизга омад доимо кулиб боқсин. Самимий қутловларимиз уларга.

 Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов