Қобусимиз, қомусимиз - номусимиз нишони

2 -Талабалар турар жойи маънавият хонасида Конституция куни муносабати билан "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Конституция давлатнинг қиёфаси ва нуфузини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг навбатдан ташқаридаги XII чақириқ, XI сессиясида 1992-йили 8-декабрда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси сивилизациялашган ривожланган давлатларнинг тажрибаларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган, шу билан бирга у мана шу заминда яшаётган халқларнинг хоҳиш-иродаси билан, унинг жамиятдаги онги ва маданияти даражасининг муддаоси ҳам бўлиб қолди. Унда инсон ҳуқуқлари ҳақидаги декларациянинг умум эътироф этилган асосий ғоялари ва жиҳатлари ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси 6 бўлимдан иборат бўлиб, улар 26 боб, 128 моддани ташкил этади. Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда, бурчларини кафолатловчи бирдан-бир асосий қонундир.

Конституция асосий принциплар, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, маъмурий-ҳудудий давлат тузилиши ҳақида, Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, жамият ва шахс тўғрисида ҳамда, ўзгартириш киритилиши мумкин бўлган моддалардан иборатдир. Конституция бахтимиз қомуси дейилишининг асосий сабаби унда бизнинг яъни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, она халқимизнинг эртанги куни, Ўзбекистон келажаги бўлмиш биз ёшларнинг комил ва етук инсон бўлиб етишишимизнинг асосий кафолатидир. Тадбирни Юридик фанлари номзоди Худойбердиев.Д олиб бордилар. ЧГ ва МГ кафердраси ўқитувcилари ГИМ, ГТҚ факултет талабалари қатнашишди.

Тарбиячи-педагог, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов