Эркин ва фаровон ҳаёт кафолати

6 декабрь куни ТИҚХММИ Қарши филиалида 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини 27 йиллиги муносабати билан “Қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг юридик масалалар бўйича ёрдамчиси подполковник Шерзод Икрамов ва Қарши шаҳар оила маркази мутахассиси Соҳиба Абдиназаровалар ташриф буюришди. Тадбир меҳмонлари Мамлакатимиз Бош Қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиш ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлари белгилаб берилганлигини, амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилиниши тўғрисида сўзлаб ўтдилар. Тадбирда “Конституцияси – бахтимиз қомуси” иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан саҳналаштирилган театр томошаси намойиш этилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов