Эркинлик, тенглик ва адолат рамзи

ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси профессор –ўқитувчилари томонидан 8- декабрь Конституциямизнинг қабул қилинганлигига  27 йиллиги муносабати билан кафедрада маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда кафедра мудири Д.Б. Қодиров сўзга чикиб байрам билан кафедра профессор –ўқитувчиларини табриклади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясида келтирилган 50-моддаси тўғрисида сўзлади,  ушбу моддада Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурлиги  тўғрисида айтиб ўтилган. Атроф муҳит Экологияси ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий  долзарб муаммоларидан бири эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтди. Тадбир қизикарли ва мазмунли бўлиб ўтди.

 

ЭТва ҚТЭМ кафедраси маънавий ва маърифий ишлар бўйича маъсул ассистент Санбетова А.Т ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов