Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш

Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш кафедраси прoфессор-ўқитувчилари ва Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш таълим йўналиши 2, 3 ва 4-курс талабаларига 2019 йил 6 декабр куни 8-Залда “Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” ва “Диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш” мавзулари бўйича Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Полковниги Ахмедов Олимжон Турсунбоевич, Майори Эшмирзаев Йигитали Шокирович ва Капитан Қодиров Собиржон Содиқовичлар ўзларининг маърузалари ва видео лавҳалари билан иштирок этишди.

Полковник О.Ахмедов талабаларга Ўзбекистоннинг терроризмга қарши чоралари Марказий Осиё ва бошқа давлатлар учун модел сифатида хизмат қилмоқда бундан ташқари ўзбек модели қонунларга ҳурматни ривожлантириш ҳамда руҳий ва диний таълим орқали халқнинг, айниқса ёшларнинг «қалби ва онги учун курашган» эътибор қаратади.  Майори Й.Эшмирзаев Биз экстремистик ғоялар таъсирида қолган ва ўз хатосини англаб етганларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал ҳаётга қайтариш устида мунтазам равишда ишлаймиз», деди  ва ўзлари билан олиб келган видео лавҳаларни талабаларга намойиш қилишди.  Маъруза савол жавобларга бой ва қизиқарли ўтди.

 

ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов