Ақлий ўйинлар сарҳисоби
Баҳс-мунозарага бой жамоавий ўйинларни талабалар ҳаётида кўпайтириш катта аҳамият касб этади. Жамиятимизда шаклланадиган кадрларни мустақил, соғлом фикрловчи фаол ёшлар қилиб тарбиялаш ва рағбатлантириш муҳимдир. Институт ёшларининг кейинги фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида 2018-йил 6-декабрь куни ТТЖ-3 да «Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Мардиев Шахбоз ҳамда тарбиячи педагог Хаитова Азиза томонларидан ташкиллаштирилган «Заковат билимдонлари» интеллектуал ўйинларини финал босқичи бўлиб ўтди.
Финал босқичигача сараланиб келинган 6 та жамоа яъни “Стратегия”, “Ёшлар”, “Юксалиш”, “Экология”, “Креатив” ҳамда “Ирригатор” жамоалари баҳс олиб боришди. Интеллектуал ўйинни ҳаққоний ҳамда қизиқарли бўлиши учун ҳайъат азолари ТТЖ директори З.Юлиев, «Ирригация ва мелиоратсий» кафедраси ассистенти Д.Юлчиев ҳамда «Инглиз» тили кафедраси мудири Ф.Беговлар жамоаларни баҳолаб боришди. 15 та саволдан иборат бўлган интеллектуал ўйинда жамоалар ўз билимларини яна бир бор синаб, олий ўрин учун бор маҳорат ва билимларини намоён қилишди.
Ҳайъат азоларининг умумий ҳисобда баҳолаган баллари бўйича 3-ўринни “Ёшлар” жамоаси, 2-ўринни “Юксалиш” жамоаси ҳамда 1-ўринни “Ирригатор” жамоаси эгаллашди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар муносиб совғалар билан тақдирланди.
«Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Ш.Мардиев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов