Хотира муқаддас, қадр абадий
Умрни оқар сувга қиёслашади, ўтган бир лаҳзани ҳам ортга қайтариб бўлмайди. Лекин қилинган эзгу амаллар, орадан йиллар ўтса-да, эсланаверади, тилга олинаверади. 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан 7 май куни 2-ТТЖда “Хотира муқаддас, қадр абадий” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда 2-ТТЖ истиқомат қилаётган институт талабалари иштирок этди.
ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов