Спорт соғлиққа кафолат

Жорий йилнинг 19 март  куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Айнан иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.  Ҳозирги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, республикамизда мавжуд барча олий таълим муассасасида спорт билан шуғулланишга барча шарт-шароитлар мавжуд. Ушбу шароитлардан унумли фойдаланиш талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида май ойида спортни ҳар бир тури бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ҳамда 1 курс декан муовини А.Пардабоев ташаббуси билан спортнинг  футбол тури бўйича 1-курс талабалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.  Ушбу мусобақада факультетнинг  барча иқтидорли, спортга иштиёқи баланд талабалар ўз гуруҳлари билан фаол иштирок этди. Мусобақа барча гуруҳлар ўртасида ташкил этилганлиги сабабли ўйинлар ўзига хос тарзда шиддатли бўлди. Юқори кайфиятда бўлиб ўтган мусобақамизда учинчи ўрини 105 ва 106 - гуруҳлар, иккинчи ўринни 104 - гуруҳ талабалари ва фахрли  биринчи ўринни эгаллашди. Ушбу мусобақада ғолиб бўлган талабалар  1-2-3- даражали диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов