«Миллий ва диний урф-одатларимиз ва репродуктив саломатлик»

2019 - йил 7 - июнь куни ТИҚХММИ юрисконсульти У. К. Муратова, Ахборот-ресурс маркази директори в. б. М. Ахмедова, Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими мудири Ш. Нурматова, ГМ факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Х. Тўйчиев ҳамда талаба қизлари томонидан «Миллий ва диний урф-одатларимиз ва репродуктив саломатлик тўғрисида» тарғибот ишларини олиб бориш  мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирда халқимизнинг умрбоқий анъаналарини ўзида мужассам этган миллий урф-одатлатларимиздан: саломлашиш, никоҳ, тўй қилиш, оила тутиш, фарзандни тарбиялаш, ота-онани ҳурмат қилиш, саломатликни сақлаш, илм олиш, кийим кийиш, меҳмон кутиш, миллий байрамларни ўтказишнинг ҳар бири буюк бир мактаб эканлиги, ҳамда репродуктив саломатлик тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Иштирокчи талабаларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Ахборот-ресурс маркази директори в. б.  М. Ахмедова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов