Таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси

«Гидромелиорация» факультетининг «Сув хожалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш» йўналиши 107 - гуруҳ талабаларини Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган ,,ЭCО ДРИПʼʼ  масъуляти чекланган ишлаб чиқариш заводида ўқув танишув амалиёти олиб борилди. Ўқув танушув амалиёти даврида 6 июль куни  ,,ЭCО ДРИПʼʼ МЧЖ да Сув ресурслардан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Хамраев Шавкат Рахимович, Жорабеков Исмоил Хакимович ва вилоятлардан келган соҳа мутахассислари, Тошкент Ирригация қишлоқ хўжалигини механизияциялаш муҳандистлари институти, «Гидромелиорация» факультети декани Алешер Фатхуллаев, декан ўринбори Сардор Ғуломов, «Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш» кафедраси мудири техника фанлар доктори Шеров Анвар Ғуломович ҳамда ушбу кафедрани доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори Аманов Боходир Тохтасиновичлар ва 107-гуруҳ ўқув танишув амалиёт раҳбари Ибрагимова Хафиза Ринатовналар боришди. Ушбу корхонада сув тежовчи технологиялар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирилди ҳамда ушбу сув тежовчи технологияларни Республикамизда жорий қилиш юзасидан амалий тренинг ўтказилди. Тадбир сўнгида Сув хўжалиги вазири талабаларга ўзининг соҳадаги тажрибалари билан ўртоқлашди ва эсдалик учун расмга тушишди. Бу талабалар хотирасида муҳрланиб қолди.

 «Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш» кафедраси доценти Баходир Аманов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов