Инженерлик геодезияси фанидан ўқув амалиёти бошланди

Институтимизнинг 2019-2020 - ўқув йилини ўқув жараёни графигига асосан талабаларнинг ўқув амалиётини ўтказиш мақсадида “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факултети 2 - босқич талабаларининг Инженерлик геодезияси фанидан 2019 - йил 7-октябрдан 13-октябргача институтимизнинг Ўқув илмий марказида ўқув амалиёти ташкил этилди. Ўқув амалиётини ўтказишда “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси мудири Р.Ойматов ва профессор-ўқитувчилари биргаликда институтимизнинг Ўқув илмий марказига ташриф буюришиб талабалар билан ўқув амалиёти жараёни қай тарзда олиб борилиши ва амалиёт даврида техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш ва ўқув амалиёти ҳисоботлари қандай тайёрланиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Амалиёт даврида талабалар ўртасида спорт мусобақалари ўтказиш кўзда тутилган.

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов