Замонавий билим замонавий технология билан

Ҳозирги кунда юртимизда таълим борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бўлажак ёш кадрларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолатда билим олишлари, ўқув машғулотлар мобайнида янгича методик усулларнинг қўлланиши шулар жумласидандир. Шундай юксалишларнинг давоми сифатида 2019 йилнинг 8 октябрь санасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механзациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Институт касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедрасига қарашли “Г” ўқув биноси 301 - аудиториясини замонавий ахборот техникалари (компьютер, проектор, экран) билан жиҳозлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Ўйлаймизки, бундай замонавий ахборот техникалари бизнинг бўлажак ёш кадрларимиз учун кўп йиллар давомида хизмат қилади.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов