Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик - тараққиёт гарови
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сонли қарори ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 87-02-3151-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетида “Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги бош мутахассиси Муҳаммадюсуф Хушвақтов профессор-ўқитувчилар ҳамда 150 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар диний бағрикенглик тушунчаси, унинг маъно ва мазмуни, унинг миллатлараро муносабатлар тизимидаги ўрни ҳақида фикр билдиришди. Тадбир сўнгида иштирокчилар саволларига маърузачилар томонидан жавоблар берилди.
ГИМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов