«КАРТОГРАФИЯ» Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасига ташриф
Жорий йилнинг 3 апрель кунида ТИҚХММИ ҳарбий кафедраси 10 ва11 -гуруҳ талабалари «КАРТОГРАФИЯ» Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасига амалиётда ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди. Корхонанинг электрон хариталар ва дизайнер бўлими бошлиғи талабаларни кутиб олиб корхона ҳудудидаги хавфсизлик чораларини етказди ва тадбирни бошлади.
Талабалар олган назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш,ва амалиётда ишлаб чиқариш жараёни билан танишишни электрон хариталарни тузиш ва таҳрирлаш бўлими бошлиғи Н.Умарова ёрдамида бошлашди. Бўлим ходимлар томонидан Ўзбекистан Республикаси вилоятларининг сиёсий-маъмурий маълумотлар хариталарини янгилаш билан шуғулланишар эди. Электрон хариталарни тузишда қўлланиладиган замонавий дастурлар (программное обеспечения Arc GIS, GIS «Panorama») талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва улар ҳарбий кафедрада олган назарий билимларини амалий бажаришда ўзларини синаб кўришди.
Танишиш жараёни қоғозларни босмага тайёрлаш цехида давом эттирилди, бу жойда талабаларга қоғозларни сақлашга доир талаблар ва қоғозларни кейинги босмага тайёрлаш учун белгиланган ўлчамга келтиришни кўрсатишди. Талабалар учун асосий жараён бу босмахонадаги қизғин иш бўлиб замонавий босма ускуналари эди, бу тўрт рангли босма машиналар: Япония ва Германияда ишлаб чиқарилган RYOBI – 780E, RAPIDA – 105.
«КАРТОГРАФИЯ» Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасининг замонавий босма ускуналарида чоп этилган картографик материаллар рақобат бардош бўлиб, Ўзбекистондаги ўрта мактабларда, колледжларда ва олий ўқув билим юртларида қўлланишини ва қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинишини электрон хариталар ва дизайнер бўлими бошлиғи Халиков Ж.М. таъкидлаб ўтди.
«КАРТОГРАФИЯ» Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасининг маҳсулотлари кўрсатилган мамлакатларга эксперт қилиниши айтиб ўтилди. Шунинг билан «КАРТОГРАФИЯ» Давлат ишлаб чиқариш корхонаси билан танишиш ниҳоясига етди, унда ТИҚХММИ ҳарбий кафедраси махсус тайёргарлик цикли талабалари ўз танлаган касбларини амалиётда кўриб аниқ хулосаларга эга бўлдилар.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов