Галдаги ҳисобот тақдимоти

2019 йил 8 январ куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш бўйича 2018 йилда амалга оширилган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда институт илмий ишлар ва инновциялар бўйича проректор проф. Т.Султонов, илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи проф. Ш.Имомов ва факультет жамоаси иштирок этди. Ўтган йилда амалга оширилган ишлар юзасидан факультет декани проф. А.Исақов ҳисобот берди.

Факультет декани ҳисобот йилида эришилган ютуқлар тўғрисида гапирар экан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан олдимизда улкан режалар турганлиги ҳамда уни ўз муддатида ва сифатли амалга оширишда факультетнинг ҳар бир аъзоси виждонан ёндашиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда институтнинг 2018 йил илмий-тадқиқот ишларининг режасини бажаришда сусткашликка йўл қўйган профессор-ўқитувчиларни танқид қилди. ​