Ердан фойдаланиш ва ер кадастри факультети 2-курс талабаларига “Геодезия” фанидан ўқув амалиётига ишлаб чиқариш ташкилотлариниг етакчи мутахассислар жалб этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда институт ректорининг 2018 йил 4 майдаги 463/т буйруғига асосан "Ердан фойдаланиш ва ер кадастри" факультети 2-курс талабаларига 2018 йил 7 майдан 2018 йил 2 июнгача ТИҚХММИнинг “Ўқув-илмий маркази” ДУКда “Геодезия” фанидан ўқув амалиёти ўтказилиши белгиланган.
2018 йил 12 майда Ишлаб чиқаришнинг етук мутахассислари “Геоинформкадастр” ДУК директори Ш.Майинов, бўлим бошлиқлари Ў.Шерманов, С.Сирожов, Ш.Изаев, “Картография” ИИЧД корхонаси етакчи мутахассиси Ж.Эгамбердиевлар ҳамда “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси мудири И.Мусаев, катта ўқитувчилар М.Ражапбаев, Ю.Тен, ассистентлар А.Инамов ва С.Хикматуллаевлар соҳада қўлланилаётган замонавий геодезик асбоблар билан талабаларни таништирди. Ўқув амалиёт даврида талабалар ушбу замонавий геодезик асбоблари билан ишлаш малака ва кўникмаларига эга бўлишди. Ушбу жараён талабаларда илиқ тассурот қолдирди.