Ҳунар — туганмас хазина
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни 4 ТТЖ ЕРБ факультети 1-2-3-4-курс талаба қизлари билан институт психологи М. Мухамедова, ЕРБ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ. Эшова ва ЕРБ факультети ердан фойдаланиш кафедраси доценти Г. Абдулхаевалар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувни ЕРБ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ўз кириш сўзи билан очиб, талаба қизларга ТТЖда риоя қилиниши керак бўлган қонун-қоидалар билан таништириб ўтди. ТТЖда қизларнинг одоб-ахлоқи, этика, эстетика ва тозаликка қатъий риоя этилиши кераклиги ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.
Институт психологи Муҳайё Камолхоновна Мухамедова талаба қизларнинг талабларига мувофиқ “Ҳунари борнинг олтин билаги бор” мавзуида давра суҳбатини давом эттирди.
Бу мавзуда тадбир ўтказилишига ўтган йқув йилида ўтказилган “Ҳунар бўлса қўлингда,нон топилар йўлингда” мавзуидаги тадбир талаба қизларда қаттиқ таассурот қолдиргани сабаб бўлди.
Суҳбатда инсон ҳаётда яшар экан унинг мақсади бўлмоғи лозимлиги, кимдир ўз орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишиши мумкинлиги, илм – маърифат ва касб – ҳунар ҳар бир даврда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келганлиги ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбатида йиғилиш иштирокчиларининг илм ва ҳунар эгаллашга бўлган иштиёқларини янада кучайтириш мақсадида Саъдий Шерозийнинг:
Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни,
Бўшмас ҳеч ҳунарманднинг кармони.
мисраларидан, ҳунарга оид, уқувга оид эртак ва ривоятлардан мисоллар келтириб ўтилилди.
Давра суҳбати қизғин савол жавоблар билан олиб борилди.
ТТЖ талаба қизларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Заргарлик” ҳунарини ўргатиш учун тўгарак ташкил этишга ваъда берилди ва қизғин тарзда тадбир ўз якунига етди.
Институт психологи М.К. Мухамедова ахбороти