IQ - интеллектуал коэффициент демакдир

Ҳар қандай илм амалнинг рўёбига хизмат қилмас экан, у моҳиятсиздир.

Амалиётга бўйсунмаган назарий маълумот пуч ёнғоқ кабидир. Шунинг учун ҳам амалий машғулотнинг назарий маълумот билан уйғунлигигина тараққиётга мезон бўла олади.

Билим илмнинг ибтидоси бўлса, амал унинг натижаси, самарасидир. Шундай экан, кенгқамровли билимга эга бўлиш учун турли соҳа ва мавзуларга оид китобларни мутолаа этиш инсоннинг билим даражасини ошириб савиясини юксалтиради.

Интеллектуал қобилиятни, салоҳиятни синашга қаратилган мусобақавий дастурлар, янги ғоя ва технологияларнинг амалдаги кўриниши бўлади десак, муболаға эмас.

Ана шу хайрли ташаббус ва маърифий мақсадни назарда тутган ҳолда, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти жамоаси муҳим бир ташаббус билан чиққани ибратлидир.

Ушбу саъйи ҳаракат ёшларнинг онгу шуури ва мақсад интилишларига хизмат қилибгина қолмай, балки, чин маънода, халқимизнинг фаровонлиги ва ватанимиз тараққиётига фидойи, интеллектуал авлодни тарбиялашга мезон бўлиши аниқ.

Даставвал, институтимиз факультетлари орасида, кейинчалик эса, Республикамиздаги барча олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган “IQ – show” номли интеллектуал мусобақа ана шу олижаноб мақсадга хизмат қилади.

Юксак билимли интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти экан, демак ёшларнинг кенг қамровли билимга эга бўлиши, замон билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўлишларини таъминлаш муҳим.

Эртанги куннинг ҳал қилувчи кучи, келажак бунёдкори бўлган ёшларга эътибор ва уларнинг дунё миқёсидаги замонавий билимларга эга бўлиши, инновацион ғоялар ва технологиялар руҳида тарбиялаш вазифаси долзарблигича қолади.

Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, талаба – ёшлар ўртасида ўтказиладиган ушбу мусобақавий дастур дунё мамлакатлари халқларининг ва Ўзбекистонимизнинг тарихи, географияси, сув ва ер ресурси, табиати, урф-одатларига доир маълумотлар бериш айни пайтда иштирокчиларнинг дунёқарашини янада кенгайтиришни мақсад қилади.

Ўзбекистон Республикаси, тараққиёт стратегияси  ва у билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар олиб бораётган дунёнинг тараққий этган мамлакатларига доир савол-жавоблар мусобақавий дастурнинг таркибий қисмини ташкил этади.

  1. Интеллектуал мусобақанинг ўтказилиш тартиби:

Унда асосан, олий ва ўрта махсус таълим тизимида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг саралаш босқичларидан ўтган жамоалари иштирок этишади. Ҳар гал бешта жамоа аъзосидан иборат бўлган тўртта гуруҳ ўзаро синашади.

Ҳар битта саволнинг жавобини ҳал этиш ҳаракати ана шу тарзда давом этаверади. Тўртта саволдан кейин навбатдаги иккита жамоа ўйинга тушади. Саволга жавоб муддати – 1 дақиқа.

Тўртта саволнинг натижасига қараб, гуруҳлардан бири телеўйиннинг финал босқичига ўтади. Навбатдаги иккита жамоа ўртасидаги  ўзаро мусобақа ҳам ана шу тахлитда ҳал этилади. Улардан бири финал босқичига ўтади. Сўнгги босқич, яъни финалга етиб келган иккита жамоа ўртасидаги савол-жавоблар билан ниҳояланади. Мусобақа шарти бўйича бир жамоа бу ўйиннинг мутлоқ ғолиби бўлиб, йил охирида бўлиб ўтадиган энг юқори балл тўплаган жамоалар орасида ўтказиладиган “Йил ғолиби” якуний босқичида ўз билимларини синашга мушарраф бўлишади.

  1. Интеллектуал мусобақа жамоаларга қўйиладиган талаблар:
  1. Ҳар бир иштирокчи жамоа ўзининг сардори ва 4 нафар аъзосидан иборат бўлишт шарт. Уларнинг исми шарифлари ва жамоанинг номи, қайси ўқув юртида таҳсил олаётгани ҳақидаги маълумотнома ўйин бошлангунига қадар икки нусхада бошловчи ҳамда ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилиши шарт.
  2. Ўйин пайтида жамоалар тартиб интизомга риоя этишлари керак.
  3. Ҳар бир жамоанинг ўзлари томонидан тайёрланган либослари бир хилликда бўлиши талаб этилади.
  1. Ҳакамлар ҳайъатига қўйиладиган талаблар:
  1. Ҳакамлар ҳайъатининг раиси ва 4 нафар аъзоси бўлиши керак.
  2. Ўйиннинг боришини назорат этади ва тўпланган балларни ҳисоблаб боради. Баҳсталаб савол ва жавобларга ойдинлик киритади.
  3.  Уларнинг исми шарифлари, лавозими, илмий даражаси ва унвони ҳақидаги маълумотнома бошловчига тақдим этилади.
  4. Иштирокчи 4 жамоанинг биринчи ва иккинчи босқичдаги иштироки қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.

Изоҳ: “IQ” – (intelligence quotient, «ай кью») интеллектуал коэффициент, яъни инсоннинг интеллектуал коэффициент даражасини аниқлашга қаратилган синовлар мажмуи. Иштирокчиларнинг интеллектуал  қобилиятини синовдан ўтказиш ушбу телеўйиннинг моҳиятини ташкил этади. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий ўқув юртларининг талабалари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази тизимидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларнинг ўқувчилари қатнашишади.

Интеллектуал мусобақанинг марказий қароргоҳи ТИҚХММИдаги маданият саройида бўлиб, барча мусобақавий тадбирлар худди ўша манзилда ташкил этилади.

Ана шу мусобақанинг талабаларнинг интеллектуал қобилияти ва инновацион салоҳиятларини синашга қаратилган мусобақавий дастурнинг мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган ушбу ўйин талаба-ёшларнинг креатив қобилиятларини оммалаштириш ва моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришга қаратилган.

Ушбу интеллектуал-мусобақавий дастурнинг илк, Наврўз айёмига бағишланган нишона сони 14 март куни институтимизнинг Ахборот ресурс марказида соат 15.00.да бўлиб ўтди.

Унда “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети номидан Миракромзода Миркомил Ҳусан ўғли (гуруҳ сардори), Туражанов Зиёджон Дилмурод ўғли, Зияев Нодир Собиржон ўғли, Эгамбердиев Абдурасул Шуҳрат ўғли, Байбеков Адҳамжон Алишер ўғли каби иқтидорли талабалардан таркиб топган “СМАРТ” жамоаси ҳамда  “Гидромелиорация” факультетининг “Аристократ” жамоаси ўзаро мусобақалашдилар. Ушбу жамоанинг таркиби – Абдукаримов Аброр Баҳодир ўғли (гуруҳ сардори), Имомалиева Соҳиба Олимжоновна, Кенжаев Дониёр Шавкат ўғли, Ғуломова Маҳлиё Дилмурод қизи Убайдуллаева, Дилшода Арслонбек қизидан иборат.

Интеллектуал дастуримизнинг кузатувчиси сифатида академик Салимов Оқил Умурзакович ва институтимиз ректори Ўктам Пардаевич Умурзаковларнинг иштирок этишлари биз учун шараф бўлгани аниқ.

Мусобақавий ўйинда ҳар иккала жамоа аъзолари ўзларининг билим ва қобилиятларини намойиш этишда бир–биридан қолишмади, ҳисоби. 40 га 40 ҳисоби бўлгач, қўшимча иккита савол натижасига мувофиқ “Аристократ” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ҳар иккала жамоага тегишли туҳфалар топширилди.

Бундан кейин ҳар ойда икки маротаба ўтказиладиган ушбу ўйин ҳафтанинг чоршанба кунлари соат 15.00.дан 16.30.гача давом этадиган бўлди.

 

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ва ЁИнинг ТИҚХММИ бошланғич ташкилоти етакчиси Акмалжон Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов