Мароқли учрашув
Санъаткорнинг сўзи ва сози талабанинг диққатига жо бўлса, маънавият ва маърифат унинг онгу шуурини эгаллай бошлагани яққол намоён бўлади. Чунки санъаткорнинг ижросида таъсирчанликни таъминлашдек маънавий қудрат бор.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Маънавият энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз” - дейишларида ана шу ҳақиқат бор.
2017 йил 14 декабрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4 – сонли талабалар турар жойи тарбиячи - педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ҳамда 2 – сонли талабалар турар жойи тарбиячи -педагоги, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна ташаббуслари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Талабаларга драматург, шоир Алибек Хакимов, режиссёр, продюсер, актёр Олим Сулаймонов, пародист, актёр, продюсер Сайфиддин Файзиев таклиф этилиб, 2 – сонли талабалар турар жойи ва 4 – сонли талабалар турар жойи талабаларига қизиқарли ижодий кеча ташкиллаштирилди.
Ижодкорлар фильмлардаги Ватанни севиш, ота-онага, акага, укага, қизларга ҳурмат ҳақида гапириб ўтилди. Шоир Ҳакимов Алибек тарбиявий аҳамиятга эга бўлган шеърларидан айтиб бердилар. Шукроналик, сабр ҳозирда талабаларга берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Сайфиддин Файзиев лирик чекинишлар қилиб шеър, монологлар айтиб бердилар. Учрашув давомида Сайфиддин Файзиев талабаларга мурожаат этарканлар, халқимиз бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш, ёш истеъдодларни тарбиялаш борасидаги кино ва театрнинг улкан хизматлари тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, ўзлари иштирок этган спектакллар ҳамда фильмлардаги роллари ва ижодкорлари тўғрисида тўхталиб, қизиқарли воқеалардан гапириб ўтди.
4-ТТЖ тарбиячи педагоги Қутлимуротов Жавлонбек
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов