Намунавий тўй – эзгу фикр-ўй

Тўйнинг мазмуни сарфланган ортиқча харажатлар, беҳуда чиқимлар, дабдабозликлар билан белгиланмайди, балки тўй сабаб қариндош-уруғ, ёр-у дўстларнинг дийдорлашуви, тўй соҳибларига бахт тилашлари билан характерланади.

Чунки тўй орзу-ҳавас, урф-одат ва миллий қадриятларимизнинг нишонасидир. Президентимизнинг мурожаатларига биноан ихчам шаклда тўйларнинг ўтказилаётгани ниҳоятда қувонарлидир. Қолаверса, бу “Обод маҳалла” дастурининг амалдаги вазифалари билан ҳам узвий боғлиқдир.

Худди шу ижтимоий талабнинг тақозоси сифатида институтимизнинг гўзал қилиб жиҳозланган ва таъмирланган “Талабалар ошхонаси”да қишлоқ хўжалиги ходимларининг дабдаба ва ҳашаматдан холи намунавий никоҳ тўйлари бўлиб ўтмоқда. Бу эса нафақат талаба ва педагогларга, балки институтимизнинг барча жамоаси учун ихчам шаклда тўйларни ўтказиш бобида ҳам ибратга сазовор бўлди.

Тўйларимиз ўйларимиз экан, маҳалла-кўйларимиз билан аҳилликда, бамаслаҳат, ортиқча сарф-харажатларсиз ташкил этилиши юртимизнинг янада фаровонлиги ва маънавиятининг юксалишига хизмат қилиши аниқ.

Институт касаба уюшмаси раиси Фаррух Ирисов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов