Сув омборлари бўйлаб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017-йил 18-июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ўзбекгидроенерго” АЖ БТ етакчиси Б.Умиров ва институт ёшлар етакчиси А.Бердимуродов ташаббуси билан “Гидротехника қурилиши факултети раҳбарияти” кўмагида бир гуруҳ факултет фаол ёшлари Тошкент вилоятидаги сув омборлари, қурилаётган обйектларнинг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида 1 кунлик таништирув амалиёти ташкил этилди.
Ташриф давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган йўналиш ва ўз соҳалари бўйича иншоотларни яқиндан кўриш, кузатиш ҳамда ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишга муваффақ бўлишди.
Ушбу 1 кунлик таништирув амалиётини ташкил этишда яқиндан кўмак берган “Ўзбекгидроенерго” АЖ ва факултет устозларига талабалар номидан раҳмат айтамиз.
Институт ёшлар иттифоқи “Ёшлар медиа клуби” раҳбари Улуғбек Манзирбойев маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов